Ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда

Бир неча кундирки, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ва 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бугун ҳам ушбу тадбирларнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилиши, уни ҳар жиҳатдан замонавий Миллий армияга айлантириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида маълумот берувчи навбатдаги тадбир ташкил этилди.

“МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ”

Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни, албатта, яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир.

Шавкат Мирзиёев