Эътибор беринг азиз юртдошлар!
 
Аввал ҳам хабар берганимиздек, Жакарта-Тошкент-Жидда авиарейсида индонезиялик зиёратчилар "Умра+" дастурида Ўзбекистон орқали транзит рейсларида учишлари йўлга қўйилган.

Юртимизда зиёрат туризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Индонезиялик йўловчиларнинг сони босқичма-босқич ошиб бормоқда.
Маълумот учун: Индонезиялик зиёратчиларнинг Ўзбекистон орқали ташрифлари Ўзбекистон ва Индонезия туроператорлари томонидан “зиёрат-туризм”, “умра+” ва шу каби бошқа дастурлар асосида мустақил равишда ташкил этилмоқда. 

Истаган сайёҳат агентлиги ушбу йўналишда "Умра+" зиёратчилари учун авиачипталарни Ўзбекистон ҳаво йўллари АЖга мурожаат қилган ҳолда эркин харид қилиши мумкин.

Манба: @hajumrauz