Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш хизмати ходимларининг функционал вазифалари

 

I. Бўлим бошлиғининг функционал вазифалари

 

Қўмита ахборот хизмати раҳбари ахборот хизмати фаолиятини бошқаради ва унга юклатилган вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди, жумладан: Қўмита раҳбари билан бирга Қўмита ахборот фаолияти умумий стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқади;

Қўмита раҳбарини минтақавий ОАВлари фаолияти ва Қўмита фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг аҳволи ҳақида тезкор хабардор қилади;

PR-компанияларни истиқболли режалаштириш ва оммавий ахборот воситалари орқали Қўмита фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни тезкор режалаштиришда қатнашади;

минтақавий муаммолар бўйича қисқача ахборот хабарларини мунтазам равишда тақдим этади (даврини белгилаш мақсадга мувофиқ, масалан, ҳафтада 1 марта);

Қўмита раҳбарини минтақадаги ваколат доирасига кирадиган масалалар борасида ахборотга оид вазият ҳақида мунтазам равишда хабардор қилади;

босма ОАВларида ахборот ва тематик мақолалар концепцияси ҳамда режасини ишлаб чиқади;

расмий хабарлар, матбуот ахборотлари ва Қўмита фаолиятига тегишли, ОАВлари учун ва иш вақтида зарур бўлган бошқа ахборот материаллари матнини тайёрлайди;

оммавий ахборот воситаларига Қўмита фаолияти, Қўмита раҳбарининг эълон қилинадиган қарорлари, фармойишлари, мақсадли дастурлар, шунингдек, бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича ишни ташкил этади ва назорат қилади;

ОАВлари, бошқа ташкилот ва фуқароларнинг Қўмита фаолияти тўғрисидаги сўровларига жавоб тайёрлайди;

Қўмита фаолиятини ёритувчи минтақавий ОАВларининг журналистларига услубий ёрдам кўрсатади;

матбуот конференциялари, брифинглар, интервью ва фуқаролар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар билан учрашувлар ўтказилишини ташкил этади;

оммавий ахборот воситаларида Қўмита вакилларининг чиқишларини таъминлайди;

ОАВларида материалларни жойлаштириш ҳақида Қўмита раҳбарияти билан келишади;

Қўмита веб-сайтида жойлаштириш учун ахборот тайёрлайди;

ОАВларида Қўмита фаолияти тўғрисидаги хабарлар мониторинги ва таҳлилини ўтказади;

Қўмита фаолияти тўғрисидаги эълон қилинган хабарларнинг ишончлилиги текширувини амалга оширади. Зарурат бўлган ҳолда, тушунтириш хатлари ва раддиялар тайёрлайди;

ахборот хизмати тузилмаси, штатлар жадвали, ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича таклифларни Қўмита раҳбарига тақдим этади;

ахборот хизмати ходимларини тақдирлаш ва уларга нисбатан интизомий чораларни қўллаш, шунингдек, ахборот хизматига шартнома асосидаги ишларга ҳақ тўлаш учун молиявий маблағ ажратиш ҳақида Қўмита раҳбарига таклифлар киритади;

ахборот хизмати ходимлари лавозим мажбуриятларини белгилайди ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади;

ўз ваколати доирасида хизмат ҳужжатларига имзо қўяди.

 

II. Бўлим бош мутахассисининг функционал вазифалари

Қўмита ахборот хизмати бош мутахассиси ахборот хизмати фаолияти доирасида ўтказиладиган барча чора-тадбирларни ташкил этиш билан шуғулланади.

теле- ва радиоэфирда, босма матбуот саҳифалари, ахборот агентликлари хабарларида ва Қўмитанинг расмий сайтида Қўмита фаолиятига тааллуқли ахборот билан қатнашишни таъминлайди

медиамуносабатлар, ОАВлари вакиллари билан алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва янгиларини ўрнатади;

ОАВларда расмий хабарлар, матбуот релизлари ва бошқа ахборот материалларини тарқатиш, жумладан, ижтимоий рекламани, турли масалалар юзасидан Қўмита фаолиятини тўлиқ ва холис ёритиш борасида ишни ташкил этади;

Қўмита вакилларининг теле ва радиодастурларда меҳмон ва эксперт сифатида иштирокини таъминлаш юзасидан музокаралар олиб боради;

матбуот конференциялари, брифинглар, Қўмита вакилларининг ОАВлари ходимлар билан учрашувларида журналистлар иштирокини ташкил этади;

Қўмита фаолияти ҳақида мақолалар эълон қилиш, сюжетларни жойлаштиришни ташкил этиш; мақолалар, теле- ёки радио дастурлар учун материаллар йиғиш ва тайёрлашни амалга ошираётган журналистларга кўмаклашади;

келишувларга мувофиқ, Қўмита фаолияти ҳақида хабарлар чиқиши устидан назоратни йўлга қўяди;

Қўмита томонидан амалга оширилаётган мақсадли дастур ва махсус лойиҳаларнинг қўллаб-қувватланишини таъминлаш борасида ОАВлари билан музокаралар олиб боради;

Қўмитанинг расмий Интернет-сайтида жойлаштириш учун материаллар тайёрлаш, уни керакли ҳолатда сақлаб туради;

Қўмита ахборот хизмати фаолияти доирасида ўтказиладиган минтақавий чора-тадбирларнинг видео- ва фотосъёмкаларини амалга оширади.

 

III. Бўлим 1-тоифали мутахассисининг функционал вазифалари

теле- ва радиоэфирда, босма матбуот саҳифалари, ахборот агентликлари хабарларида ва Қўмитанинг расмий сайтида Қўмита фаолиятига тааллуқли ахборот билан қатнашишни таъминлайди;

медиа муносабатлар, ОАВлари вакиллари билан алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва янгиларини ўрнатади;

ОАВларида расмий хабарлар, матбуот релизлари ва бошқа ахборот материалларини тарқатиш, жумладан, ижтимоий рекламани, турли масалалар юзасидан Қўмита фаолиятини тўлиқ ва холис ёритиш борасида ишни ташкил этади;

Қўмита вакилларининг теле-, радиодастурларда меҳмон ва эксперт сифатида иштирокини таъминлаш юзасидан музокаралар олиб боради;

матбуот конференциялари, брифинглар, Қўмита вакилларининг ОАВлари ходимлар билан учрашувларида журналистлар иштирокини ташкил этади;

Қўмита фаолияти ҳақида мақолалар эълон қилиш, сюжетларни жойлаштиришни ташкил этади;

мақолалар, теле- ёки радио дастурлар учун материаллар йиғиш ва тайёрлашни амалга ошираётган журналистларга кўмаклашади;

келишувларга мувофиқ, Қўмита фаолияти ҳақида хабарлар чиқиши устидан назоратни йўлга қўяди;

Қўмита томонидан амалга оширилаётган мақсадли дастур ва махсус лойиҳаларнинг қўллаб-қувватланишини таъминлаш борасида ОАВлари билан музокаралар олиб боради;

Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун материаллар тайёрлаш, уни керакли ҳолатда сақлаб туради;

Қўмита ахборот хизмати фаолияти доирасида ўтказиладиган минтақавий чора-тадбирларнинг видео- вафотосъёмкаларини амалга оширади.