Марказий аппарат

Дин ишлари бўйича қўмита халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўз ваколати доирасида республикамиз ва чет элларда диний ташкилотлар ўртасида маданий ва маърифий соҳаларда алоқалар ўрнатиш масаласида раҳбариятнинг топшириғи ва кўрсатмаларига мувофиқ ташкил қилади.
Республикага хориждан дин соҳаси бўйича ташриф буюраётган меҳмонларнинг сафар дастурини тайёрлайди, ҳужжатларини расмийлаштиради. Кутиш, кузатиш ва республика бўйлаб сафарда ҳамрохлик қилиш ишларини амалга оширади.
Республика ҳудудидаги хорижий элчихоналар, ваколатхоналар, ташкилотлар билан динга оид масалалар бўйича мунтазам алоқада бўлади.
Қўмита ходимларининг хорижий хизмат сафарлари учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашади.
Давлат идоралари ва вазирликлари томонидан хорижий делегация аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича билдириладиган таклифларини ўрганади ҳамда ўзаро учрашувлар ташкил қилади.
Республика фуқароларини ҳаж ва умра мавсумларида зиёратчиларнинг сафарларини ташкил қилишда ЎМИ ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “йил” муносабати билан давлат дастурларига киритилаётган мавзулар бўйича жойларда ташкил этиладиган тадбирларда маърузалар билан иштирок этади.
Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
Дин ишлари бўйича қўмита халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўз ваколати доирасида республикамиз ва чет элларда диний ташкилотлар ўртасида маданий ва маърифий соҳаларда алоқалар ўрнатиш масаласида раҳбариятнинг топшириғи ва кўрсатмаларига мувофиқ ташкил қилади.
Республикага хориждан дин соҳаси бўйича ташриф буюраётган меҳмонларнинг сафар дастурини тайёрлайди, ҳужжатларини расмийлаштиради. Кутиш, кузатиш ва республика бўйлаб сафарда ҳамрохлик қилиш ишларини амалга оширади.
Республика ҳудудидаги хорижий элчихоналар, ваколатхоналар, ташкилотлар билан динга оид масалалар бўйича мунтазам алоқада бўлади.
Қўмита ходимларининг хорижий хизмат сафарлари учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашади.
Давлат идоралари ва вазирликлари томонидан хорижий делегация аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича билдириладиган таклифларини ўрганади ҳамда ўзаро учрашувлар ташкил қилади.
Республика фуқароларини ҳаж ва умра мавсумларида зиёратчиларнинг сафарларини ташкил қилишда ЎМИ ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “йил” муносабати билан давлат дастурларига киритилаётган мавзулар бўйича жойларда ташкил этиладиган тадбирларда маърузалар билан иштирок этади.
Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 10-сон қарор ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Бўлимга алоқадар ҳужжатларни ижросини таъминлаш юзасидан бўлим ходимларига тақсимот қилади;
Бўлим фаолиятига дахлдор маълумотлар ҳамда экспертлик хулосалари юзасидан таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
Бўлимга юклатилган вазифалар доирасида қўмита номидан вакилликни таъминлаш ва музокаралар олиб боради;
топширилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг бошқа бўлимлари билан мунтазам тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилади;
бўлим ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг меҳнат қилишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, ҳақ тўлашни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, бўлим ходимларини рағбатлантириш ва маъмурий жазо бўйича чора кўриш юзасидан таклифлар киритади;
Қўмита раисининг топшириқларини ўз ваколат доирасида вақтида бажаради;
қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низом асосида иш юритиш, бўлимга юкланган вазифалар ва масалаларнинг ижро этади.
Бўлим бошлиғи диний таълим муассасалари фаолиятини белгиланган тартибда лицензияланиши, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил қилиш, лицензиялар реестрини юритишни амалга оширади.
Бўлим бошлиғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган диний таълим муассасаларига махсус рухсатнома (лицензия) бериш ва рухсатномани қайта расмийлаштириш учун белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштиради ва тегишли рухсатномани комиссия хулосаси асосида беради.
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг таълим стандарти, ўқув режа ва ўқув дастурлари, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар ҳамда иш юритиш ҳужжатларини тайёрлашни ташкил этади ва кўмаклашади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда истиқболдаги диний ходимларга бўладиган эҳтиёжни ўрганиб, талабалар қабули бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқади. Қабул Низоми, қоида ва йўриқномаларига тўлиқ амал қилинишини, уни адолатли ўтказилишини назорат қилади. Диний таълим муассасалари битирувчиларининг иш тақсимотига оид барча масалаларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Диний таълим муассасаларининг раҳбарлари ва ўқитувчиларининг малака ошириш курсларини ҳамда аттестациядан ўтказишни ташкил этади.
Ўқув йили бошланиши ва семестр якунлари бўйича ҳисоботларни эшитиш, амалга оширилиши лозим бўлган ишларни режалаштириш мақсадида диний таълим муассасалари раҳбарлари учун семинарлар ташкил этади ва бевосита иштирок этади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Диний таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабаларига ойлик маош ва стипендияларни ўз вақтида берилишини назорат қилади. Иқтидорли ўқитувчи ва талабаларни рағбатлантиришни ташкил этади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Диний таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ишлари ва шарт-шароитларини ўрганади, такомиллаштириш бўйича тавсиялар беради. Ҳар чоракда таълим муассасаларидан олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисобот олиб туради.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Диний таълим муассасалари талаба ва ўқитувчилари учун илмий-амалий конференциялар, танловлар ва спорт мусобақаларини ташкил этади ва юқори савияда ўтишини назорат қилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши фаолиятини назорат қилади;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиши учун тавсия этиладиган таълим муассасаларининг ҳар йиллик рўйхатини шакллантиришни ташкил этади;
Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятини ўрганади, диний соҳа ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари учун ташкил этиладиган ўқув-машғулотлари жадвали ва ўқув дастурларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.


Конфессиялар билан ишлаш бўлими бошлиғининг
функционал вазифалари
Бўлим бошлиғи бўлимга раҳбарлик қилади ҳамда бўлим фаолиятининг юритилишини таъминлайди.
Республикада жойлашган диний ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик қилиш, турли диний конфессиялар фаолиятининг амалга оширилишида ёрдам кўрсатиш, жамиятда динлараро ва миллатлараро тинчлик ва тотувликни таъминлаш юзасидан таклифлар ва чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш, конфессиялараро мулоқот маданиятини ривожлантиришни таъминлайди;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний масалаларни ҳал қилиш, давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш бўйича фаолиятни олиб боради.
диний ташкилотлар, шунингдек, хорижий диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларга доир диний масалалар бўйича иш олиб боради, диний ташкилотлар илтимосига кўра уларнинг давлат органлари билан ўзаро алоқаларига кўмаклашади ва ҳал этилиши талаб қилинадиган масалалар бўйича зарур ёрдам кўрсатади, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади, халқаро анжуманлар ўтказилишини ташкил қилади, республикада чиқариладиган ёки чет эллардан келтириладиган диний тусдаги маҳсулотларнинг экспертизадан ўтказилишида иштирок этади.
тегишли ташкилот ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш ҳамда диний ташкилотлар раҳбарларидан зарур ахборотларни белгиланган тартибда талаб қилиш, шунингдек, улар томонидан ўтказиладиган уларнинг ўз фаолияти билан боғлиқ тадбирларда қатнашади.

Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғининг функционал вазифалари
Дин ишлари бўйича қўмита зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи ўз ваколати доирасида республикамиз ва чет эллардаги турдош давлат муассасалари, диний ташкилотлар ўртасида зиёрат туризми ҳамда маданий ва маърифий соҳаларда алоқалар ўрнатиш ва ривожлантириш масаласида раҳбариятнинг топшириғи ва кўрсатмаларига мувофиқ ишларни ташкил қилади.
Республикага хориждан зиёрат туризми бўйича ташриф буюраётган меҳмонларнинг сафар дастурини тайёрлайди, ташрифларни мувофиқлаштиради ва ҳужжатларини расмийлаштиради. Кутиб олиш, кузатиш ва республика бўйлаб сафарда ҳамроҳлик қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
Республика ҳудудидаги хорижий элчихоналар, ваколатхоналар, ташкилотлар билан зиёрат туризмига оид масалалар бўйича алоқада бўлади;
Давлат идоралари ва вазирликлари томонидан хорижий делегация аъзоларининг зиёрат туризми бўйича Ўзбекистонга ташрифи юзасидан билдириладиган таклифларини ўрганади ҳамда ўзаро учрашувлар ташкил қилади.
Ўзбекистонда зиёрат туризм йўналишларини ривожлантириш, уларни паспортлаштириш, объектлар бўйича ягона миллий реестрларни шакллантиришга йўналтирилган ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иш олиб бориш;
Хорижий турдош ҳамкор ташкилотлар билан зиёрат туризми соҳасида манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, бу соҳадаги етакчи хорижий ташкилотлар делегацияларини юртимизга ташрифларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Ўзбекистоннинг туризм соҳасида тартибга солувчи универсал халқаро конвенциялар ва битимлардаги иштироки, туризм фаолияти амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни жорий этишда қатнашиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “йил” муносабати билан давлат дастурларига киритилаётган мавзулар бўйича жойларда ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этади.
Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.

Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш хизмати бўлим бошлиғининг функционал вазифалари
Қўмита ахборот хизмати раҳбари ахборот хизмати фаолиятини бошқаради ва унга юклатилган вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди, жумладан: Қўмита раҳбари билан бирга Қўмита ахборот фаолияти умумий стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқади;
Қўмита раҳбарини минтақавий ОАВлари фаолияти ва Қўмита фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг аҳволи ҳақида тезкор хабардор қилади;
PR-компанияларни истиқболли режалаштириш ва оммавий ахборот воситалари орқали Қўмита фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни тезкор режалаштиришда қатнашади;
минтақавий муаммолар бўйича қисқача ахборот хабарларини мунтазам равишда тақдим этади (даврини белгилаш мақсадга мувофиқ, масалан, ҳафтада 1 марта);
Қўмита раҳбарини минтақадаги ваколат доирасига кирадиган масалалар борасида ахборотга оид вазият ҳақида мунтазам равишда хабардор қилади;
босма ОАВларида ахборот ва тематик мақолалар концепцияси ҳамда режасини ишлаб чиқади;
расмий хабарлар, матбуот ахборотлари ва Қўмита фаолиятига тегишли, ОАВлари учун ва иш вақтида зарур бўлган бошқа ахборот материаллари матнини тайёрлайди;
оммавий ахборот воситаларига Қўмита фаолияти, Қўмита раҳбарининг эълон қилинадиган қарорлари, фармойишлари, мақсадли дастурлар, шунингдек, бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича ишни ташкил этади ва назорат қилади;
ОАВлари, бошқа ташкилот ва фуқароларнинг Қўмита фаолияти тўғрисидаги сўровларига жавоб тайёрлайди;
Қўмита фаолиятини ёритувчи минтақавий ОАВларининг журналистларига услубий ёрдам кўрсатади;
матбуот конференциялари, брифинглар, интервью ва фуқаролар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар билан учрашувлар ўтказилишини ташкил этади;
оммавий ахборот воситаларида Қўмита вакилларининг чиқишларини таъминлайди;
ОАВларида материалларни жойлаштириш ҳақида Қўмита раҳбарияти билан келишади;
Қўмита веб-сайтида жойлаштириш учун ахборот тайёрлайди;
ОАВларида Қўмита фаолияти тўғрисидаги хабарлар мониторинги ва таҳлилини ўтказади;
Қўмита фаолияти тўғрисидаги эълон қилинган хабарларнинг ишончлилиги текширувини амалга оширади. Зарурат бўлган ҳолда, тушунтириш хатлари ва раддиялар тайёрлайди;
ахборот хизмати тузилмаси, штатлар жадвали, ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш бўйича таклифларни Қўмита раҳбарига тақдим этади;
ахборот хизмати ходимларини тақдирлаш ва уларга нисбатан интизомий чораларни қўллаш, шунингдек, ахборот хизматига шартнома асосидаги ишларга ҳақ тўлаш учун молиявий маблағ ажратиш ҳақида Қўмита раҳбарига таклифлар киритади;
ахборот хизмати ходимлари лавозим мажбуриятларини белгилайди ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади;
ўз ваколати доирасида хизмат ҳужжатларига имзо қўяди.

Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғининг
функционал вазифалари
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг бўлим ходимлари томонидан бажарилишини назорат қилиш;
бўлимнинг йиллик иш режасини тузиб, фаолият йўналишларини белгилаш ҳамда вазифаларни тақсимлаш;
Давлат раҳбари, ҳукумат қарорлари, фармонлари ҳамда раҳбарият томонидан ўтказилган мажлислар баённомалари, дастурларда белгиланган тегишли вазифалар ижроси учун бўлим ходимларини белгилаш;
бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари (кейинги - ўринларда бош отинойилар) билан ишлашни такомиллаштириш бўйича чора-табирлар белгилашда тавсиялар бериш;
давлат органлари ва муассасалари билан республика ҳудудида расмий фаолият кўрсатаётган отинойилар ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилишини таъминлаш;
хотин-қизлар иштирокидаги исломий-маърифий тадбирларда ўқиладиган маърузалар Ўзбекистон ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсати, жамият тараққиётининг долзарб масалалари билан мувофиқ бўлишини назорат қилиш;
отинойиларнинг ОАВ долзарб мавзуларда чиқишлар қилиши, улар муаллифлигида рисола ва китобларни нашр этиш, медиа маҳсулотлар тайёрлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб бориш;
раҳбарият томонидан белгиланган вазифалар ижроси, турли ташкилотлар ва фуқаролар мурожаати бўйича бўлим томонидан тайёрландиган ҳисобот ва хат ёзишмаларини назорат қилиш;
бўлим фаолиятига доир ҳисоботларни тайёрлаш.

Бош юрисконсультнинг функционал вазифалари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг (кейинги ўринларда – Қўмита деб юритилади)ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда қатнашади;
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда қатнашади;
Қўмитанинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда қатнашади;
мустақил ёки бошқа бўлинмалар билан биргаликда экспертизадан ўтказиш ва Қўмита билан келишиш учун тақдим қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка ва қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди. Бунда лойиҳаларга бош юрисконсульт томонидан Қўмитанинг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
Қўмита фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;
Қўмитага келиб тушган ва Қўмитанинг ўзи томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди;
Қўмитанинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, Қўмита Бош директорига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;
Қўмита раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Қўмита ва унинг тизимига кирадиган бўлинмалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда қатнашади;
Қўмита фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;
Қўмита ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга Қўмита фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;
Қўмитада ва унинг тизимига кирувчи бўлинмаларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритади, зарур ҳолларда ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашади;
Қўмита раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга бош юрисконсульт томонидан Қўмитанинг бошқа ваколатли бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
мустақил равишда ёки бошқа бўлинмалар билан биргаликда Қўмитанинг буйруқлари, фармойишлари ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
Қўмитада ва унинг тизимига кирадиган бўлинмаларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;
Қўмитанинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда Қўмита, унинг тизимига кирадиган бўлинмалар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, шикоятлар ва бошқа мурожаатларни кўриб чиқади;
Қўмитада бошқарув тизимини такомиллаштириш, Қўмита тизимига кирадиган бўлинмалар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;
Қўмитада меҳнат ҳақидаги қонунга риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоавий шартнома, жамоавий битим ва бошқаларни) ишлаб чиқишда қатнашади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;
бошқа бўлинмалар билан биргаликда Қўмита томонидан шартномалар тайёрланиши ва тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлари бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга бош юрисконсульт томонидан Қўмитанинг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
Қўмита томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;
Қўмитанинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва Қўмитага нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда қатнашади, Қўмитада талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;
Қўмитанинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида қатнашади;
Қўмита тизимига кирадиган бўлинмаларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, бош юрисконсульт фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини Қўмита тизимига кирадиган бўлинмаларга етказади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.