Кадрлар бўйича бош мутахассиснинг функционал вазифалари

Кадрлар бўйича бош мутахассиснинг функционал вазифалари

 

Қўмитада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Қўмита раисига таклифлар тақдим этади, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлайди, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўради, Қўмитанинг кадрлар захирасини шакллантиради;

Кадрлар сиёсатига оид Ҳайъат қарорлари, Қўмита раҳбариятининг буйруқлари, фармойишлари ва топшириқларининг ўз вақтида ижросини таъминлаш ҳамда бўлинмалар раҳбарлари томонидан бажарилишини назоратга олади;

Кадрлар соҳасида иш юритишни ташкил қилиш, меҳнат муносабатларини белгиловчи – ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат таътили, хизмат сафарига оид буйруқларни тайёрлаш, расмийлаштириш, кадрларга оид зарурий ҳужжатларнинг, Қўмита ходимларининг шахсий ишлари йиғмажилдлари ва меҳнат дафтарчаларини ҳисобга олиш, меҳнат шартномаларини расмийлаштириш, ходимлар аттестациясини ташкил этиш ишларини олиб боради;

Раҳбариятнинг кўрсатмаси асосида давлат ва жамоат ташкилотларида ходимлар масаласи бўйича вакиллик қилади;

Ходимларни Давлат мукофотлари ва Фахрий ёрлиқлар билан мукофотлашга тавсия этиш ва ҳужжатларни расмийлаштиради;

Ҳудудий бошқармаларходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш, ёш мутахассислар ишини назорат қилади;

Ҳарбийга мажбур ходимларни рўйхатга олиш, банд (бронь) қилишга оид ишларни ҳужжатлаштиради;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2014 йил 5 мартдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2142-сон ва 2017 йил 3 августдаги “Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга оширади, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишини таъминлайди;

Қўмита ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этади;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Қўмитада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўради, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлайди, таҳлил қилади, бартараф этади;

Қўмита раҳбариятига ходимларни рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

Қўмита ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар олади;

 

 

 

 

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларига барча ходимлар томонидан риоя этилишини назоратқилади;

 таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларигааниқланганқоидабузарликларнибартарафэтиш тўғрисидаижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузаётган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида ташкилот раҳбарига тақдимномалар киритади;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаходимларининг билим ва малакасини оширишга ёрдам берадиган профилактик ва тушунтириш ишларини, мастер-класслар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказишни ташкиллаштиради;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидамеҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ходимларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар ҳақида хабардор қилади;

раҳбариятга меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари масалалари бўйича ҳисобот (шу жумладан статистика) ҳужжатларини тайёрлайди;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигига чалинишни текшириш бўйича комиссия ишини ташкил қилиш, тақдим этилган материаллар асосида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллиги ҳолатини ўрганади;

иш жойларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналардан фойдаланишда жароҳатланиш жиҳатидан хавфлилиги бўйича аттестация комиссияси ишини ташкил этиш, иш жойларини аттестациядан ўтказиш бўйича ҳужжатларни тайёрлайди;

ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки, даврий ва навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказиш, даволаш-профилактик хизмат кўрсатиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш, ходимларга санитария-маиший хизмат кўрсатиш талабларини ишлаб чиқади;

ходимларнинг хавфсиз ишлаш даражасини яхшилаш,меҳнат шароитларининг яхшиланишидан манфаатдорликлари даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни аниқлаш, шунингдек ходимларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш режимини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ходимларни меҳнат шароитлари ва иш жойларидаги меҳнат муҳофазаси, соғлиғига етказиладиган жароҳатлар хавфлари, тақдим этиладиган компенсациялар ва кафолатлар бўйича атрофлича маълумотлар билан таъминлайди;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари масалалари бўйича ходимларнинг вакиллик органлари билан ишларни ташкил этади.

 

 

 

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як