Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш  бўлими ходимларининг функционал вазифалари

Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш  бўлими ходимларининг функционал вазифалари

 

I. Бўлим бошлиғининг асосий функционал вазифалари

 

Бўлим бошлиғи диний таълим муассасалари фаолиятини белгиланган тартибда лицензияланиши, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил қилиш, лицензиялар реестрини юритишни амалга оширади.

Бўлим бошлиғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган диний таълим муассасаларига махсус рухсатнома (лицензия) бериш ва рухсатномани қайта расмийлаштириш учун белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштиради ва тегишли рухсатномани комиссия хулосаси асосида беради.

Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг таълим стандарти, ўқув режа ва ўқув дастурлари, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар ҳамда иш юритиш ҳужжатларини тайёрлашни ташкил этади ва кўмаклашади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда истиқболдаги диний ходимларга бўладиган эҳтиёжни ўрганиб, талабалар қабули бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқади. Қабул Низоми, қоида ва йўриқномаларига тўлиқ амал қилинишини, уни адолатли ўтказилишини назорат қилади. Диний таълим муассасалари битирувчиларининг иш тақсимотига оид барча масалаларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқади.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Диний таълим муассасаларининг раҳбарлари ва ўқитувчиларининг малака ошириш курсларини ҳамда аттестациядан ўтказишни ташкил этади.

Ўқув йили бошланиши ва семестр якунлари бўйича ҳисоботларни эшитиш, амалга оширилиши лозим бўлган ишларни режалаштириш мақсадида диний таълим муассасалари раҳбарлари учун семинарлар ташкил этади ва бевосита иштирок этади.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Диний таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабаларига ойлик маош ва стипендияларни ўз вақтида берилишини назорат қилади. Иқтидорли ўқитувчи ва талабаларни рағбатлантиришни ташкил этади.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Диний таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ишлари ва шарт-шароитларини ўрганади, такомиллаштириш бўйича тавсиялар беради. Ҳар чоракда таълим муассасаларидан олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисобот олиб туради.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Диний таълим муассасалари талаба ва ўқитувчилари учун илмий-амалий конференциялар, танловлар ва спорт мусобақаларини ташкил этади ва юқори савияда ўтишини назорат қилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши фаолиятини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиши учун тавсия этиладиган таълим муассасаларининг ҳар йиллик рўйхатини шакллантиришни ташкил этади;

Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятини ўрганади, диний соҳа ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари учун ташкил этиладиган ўқув-машғулотлари жадвали ва ўқув дастурларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

 

II. Бўлим бош мутахассисининг асосий функционал вазифалари

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Диний таълим муассаслари фаолияти, талабалар давомати ва семестрлар якунлари билан мунтазам танишиб боради ва белгиланган тартибда бўлим бошлиғига маълумот тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарор ва топшириқлари ижросини таъминлайди ҳамда белгиланган муддатларда комиссияга маълумот тақдим этиб боради.

Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида диний ходимлар учун ташкил этиладиган ўқув-машғулотлари жадвали ва ўқувларни ташкил этиш бўйича ҳужжатларни тайёрлайди. Маърузачиларнинг жадвал асосида ўқув-машғулотларига ўз вақтида боришини назорат қилади. Ўқув-машғулотларининг бошланиши, оралиқ ва якуний назоратлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этади.

Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида тингловчилар учун марказлар ўқув биноси ва ётоқхонасида яратилган шароитлар билан мунтазам танишиб боради. Тингловчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида санъаткорлар, ёзувчи-шоирлар билан маданий-маърифий учрашувлар уюштиради ва ўз вақтида ўтказилишини назорат қилади.

ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон халқаро ислом академиси, Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртлари фаолиятини ўрганади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, берилган тавсия ва кўрсатмаларни бажарилишини назорат қилади.

Диний таълим муассасаларининг ҳудудий ва республика семинарларини ўтказиш, талабаларнинг  илмий-тадқиқот ишларини ташкил этишга услубий ёрдам кўрсатади.

Юқорида қайд этилган вазифалардан ташқари бошқа вазифалар юклатилган тақдирда мазкур вазифаларни сўзсиз бажаради.

 

III. Бўлим 1-тоифали мутахассисининг асосий функционал

вазифалари

 

Турли ташкилотлар, давлат ва жамоат ташкилотларидан келган мурожаатларни бўлим бошлиғининг кўрсатмасига асосан ўрганиб чиқади ва белгиланган тартибда жавоб хати лойиҳасини тайёрлайди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Диний таълим муассасаларининг чорак, ярим йиллик, йиллик ҳисоботларини ўрганиб таҳлил қилади ва улар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Бўлим томонидан ҳафтада, ҳар ойда, чорак, ярим йиллик, йиллик амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни тайёрлайди.

Диний таълим муассасалари талабалар ва ўқитувчилари тўғрисидаги маълумотлар базасина ҳар ўқув йили бошида янгилаб боради. Шунингдек, ҳар чоракда диний таълим муассасалари талабаларининг контингентини янгилаб, назорат қилиб боради.

Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун асосида жавоб хати лойиҳасини тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши баёнлари ижросини юритади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишга бўлган эҳтиёжини ўрганади ва мурожаатларини қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларига ҳужжатлар топшириши, таълим олиши ва таълим муассасаларини тугатганидан кейин иш билан таъминланиши юзасидан уларга тавсиялар ишлаб чиқади;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги вакилликлари билан ҳамкорликда фуқароларга хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш бўйича маълумотлар бериш;

Юқорида қайд этилган вазифалардан ташқари бошқа вазифалар юклатилган тақдирда мазкур вазифаларни сўзсиз бажаради.

 

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як