Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими ходимларининг функционал вазифалари

Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими ходимларининг функционал вазифалари

 

I. Бўлим бошлиғининг функционал вазифалари

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг бўлим ходимлари томонидан бажарилишини назорат қилиш;

бўлимнинг йиллик иш режасини тузиб, фаолият йўналишларини белгилаш ҳамда вазифаларни тақсимлаш;

Давлат раҳбари, ҳукумат қарорлари, фармонлари ҳамда раҳбарият томонидан ўтказилган мажлислар баённомалари, дастурларда белгиланган тегишли вазифалар ижроси учун бўлим ходимларини белгилаш;

бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари (кейинги - ўринларда бош отинойилар) билан ишлашни такомиллаштириш бўйича чора-табирлар белгилашда тавсиялар бериш;

давлат органлари ва муассасалари билан республика ҳудудида расмий фаолият кўрсатаётган отинойилар ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилишини таъминлаш;

хотин-қизлар иштирокидаги исломий-маърифий тадбирларда ўқиладиган маърузалар Ўзбекистон ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсати, жамият тараққиётининг долзарб масалалари билан мувофиқ бўлишини назорат қилиш;

отинойиларнинг ОАВ долзарб мавзуларда чиқишлар қилиши, улар муаллифлигида рисола ва китобларни нашр этиш, медиа маҳсулотлар тайёрлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб бориш;

раҳбарият томонидан белгиланган вазифалар ижроси, турли ташкилотлар ва фуқаролар мурожаати бўйича бўлим томонидан тайёрландиган ҳисобот ва хат ёзишмаларини назорат қилиш;

бўлим фаолиятига доир ҳисоботларни тайёрлаш.

 

II. Бўлим бош мутахассисининг функционал вазифалари

 

Давлат раҳбари, ҳукумат қарорлари, фармонлари ҳамда раҳбарият томонидан ўтказилган мажлислар баённомалари, дастурларда белгиланган тегишли вазифалар ижросини таъминлаш;

раҳбарият томонидан белгиланган вазифалар ижроси, турли ташкилотлар ва фуқаролар мурожаати бўйича ҳисобот ва ёзишма хатларни тайёрлаш;

отинойилар томонидан жойларда режалаштирилган исломий-маърифий тадбирларда долзарб мавзуларини ишлаб чиқишда ёрдам бериш;

отинойилар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, жойларда ўрганиш ишларини олиб бориш, тегишли хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

иқтидорли отинойилар томонидан жамият учун долзарб мавзуларда рисолалар чоп этилиши, ОАВ чиқишлар қилинишини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик ва бошқа салбий кўрсатигичлар ошган ҳудудларга маърифий тарғибот ишларини кўчайтириш, психологик таъсир чораларини кўриш, оилардаги муҳитни  янада соғломлаштириш, маҳаллалар ва ҳар бир оилада барқарор маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш чораларини кўриш;   

отинойилар иштирок этиши режалаштирилган барча тадбирларда тегишли шарт- шароитлар яратилишида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

отинойилар томонидан янги қурилаётган оилаларни мустаҳкам бўлиши учун маърифатли отинойилар, имом-хатиблар никоҳ тўйи бўлаётган келин-куёв ва уларнинг ота-оналар билан бевосита суҳбатлар ўтказишни ташкил этилишини назорат қилиб бориш;

Республикада фаолият юритаётган отинойилар тўғрисидаги маълумотлар базасини янгилаб бориш;

жойлардаги отинойилар фаолияти ҳамда бўлимга доир бошқа йўналишлар мониторингини олиб бориш, бўлим бошлиғига тегишли маълумотлар тақдим этиш.

 

III. Бўлим 1-тоифали мутахассисининг функционал вазифалари

 

Давлат раҳбари, ҳукумат қарорлари, фармонлари ҳамда раҳбарият томонидан ўтказилган мажлислар баённомалари, дастурларда белгиланган тегишли вазифалар ижросини таъминлаш;

раҳбарият томонидан белгиланган вазифалар ижроси, турли ташкилотлар ва фуқаролар мурожаати бўйича ҳисобот ва ёзишма хатларни тайёрлаш;

турли ташкилотлар ва фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериш ва манзилга етказишни назорат қилиш;

манфаатдор ташкилотларнинг интернет сайтларида хотин-қизларнинг кийиниш маданияти, оилада тутган ўрни ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ маълумотларни бериб борилишини ташкил этиш;

иқтидорли отинойилар томонидан жамият учун долзарб мавзуларда рисолалар чоп этиш, ОАВ чиқишлар қилиш ҳолатини мониторинг қилиб бориш, бўлим бошлиғига тегишли маълумотлар тақдим этиш.

бўлимга тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда юритилиши ва сақланишини таъминлаш.

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як