Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази

ходимларининг функционал вазифалари

I. Марказ директорининг асосий функционал вазифалари

Марказ фаолиятини бошқаради, режалаштиради, ташкиллаштиради ва умумий назоратни амалга оширади;

марказ номидан иш юритади ҳамда давлат ташкилот ва муассасаларида марказ манфаатларини қўллаб-қувватлайди;

марказ фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга юклатилган вазифаларни бажаралиши устидан назоратни амалга оширади;

марказ фаолиятининг ривожланиш йўналишлари истиқболини белгилаб беради;

таҳлилий ҳужжатлар тайёрланиши ва уларни раҳбариятга тақдим этишни таъминлайди;

Қўмита раисига тасдиқлаш учун марказ фаолиятининг кундалик ва истиқболдаги режаларини киритади ва уларнинг бажаралишини назоратга олади;

марказ ходимларининг лавозим регламент лойихаларини ишлаб чиқади, улар ўртасида мажбуриятларини тақсимлайди ва бажарилиши зарур бўлган вазифа, кўрсатма, топшириқлар беради ҳамда уларни бажарилиши бўйича назоратни амалга оширади;

марказ ходимлари томонидан лавозим регламентларига риоя килишини назоратини амал оширади, хизмат маълумотлари билан ишлаш ва  иш юритиш қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;

марказ ходимлари томонидан тайёрланган маълумотномаларни таҳлил қилади, умумлаштиради ва улар асосида Қўмита раисига марказнинг ваколати доирасида таклифлар бериб боради;

II. Марказ директори ўринбосарининг асосий функционал вазифалари

Марказга топширилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг бошқа бўлимлари билан мунтазам тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилади.

марказ ходимларини танлаш ва лавозимларга қўйиш, уларнинг меҳнат фаолиятлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, ҳақ тўлашни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек марказ ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жазо қўллаш бўйича рахбариятга таклифлар киритади.

Қўмита раиси ва марказ раҳбарининг топшириқ ва вазифаларни ваколати доирасида ўз вақтида бажаради;

амалдагиқонун ҳужжатлари, Қўмита Низоми ва марказ директори томонидан юкланган ваколатларидан келиб чиқиб иш юритади;

марказ умумий фаолияти ва ходимлар устидан назоратни олиб боради, марказга юклатилган вазифаларни ўз вақтида қонун ҳужжатларига мувофиқ бажаради.

III. Марказ бош мутахассисининг функционал мажбуриятлари

Марказ томонидан тўпланган соҳага оид умумий маълумотларни баҳолаш, таҳлил қилиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида таҳлилий ва илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириб боради;   

маҳаллий ва хорижий ОАВларида чоп этилаётган соҳага оид маълумотларни мониторингини амалга ошриш ва уларга баҳо бериб боради;

ҳудудлардаги ижтимоий-диний вазиятни ўрганиш ва унинг ривожланиш динамикасини мониторинг қилиш ҳамда ҳолатга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

ҳудудлардаги ижтимоий-диний вазиятни ўрганишда вилоят ҳокимлиги, ДХХ, прокуратура ва ИИБ органлариниг билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди ва ахборот таҳлилий ҳужжатлар тайёрлаш учун зарур бўлган маълумотлар алмашивуни йўлга қўяди;

Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига диний соҳада юзага келаётган муаммолар, уларнинг ечимлари ва истиқболи хусусида ахборот-таҳлилий ҳужжатлар киритиб бориш;

ижтимоий-диний вазиятни ўрганиш натижалари ва уни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган ахборот-таҳлилий маълумотномалар тайёрлаб Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради; 

Ўзбекистондаги халқаро ва миллий, диний қадриятларнинг умумназарий асосларини тадқиқ қилиш;

Ўзбекистондаги диний бирлашмаларнинг вужудга келиш тарихи ва уларнинг келажак истиқболини ўрганиб бориш;

мамлакатдаги диний муҳитнинг ҳолати бўйича жойларда тушунтириш ишлари, маърузалар, давра суҳбатлари ва умумпрофилактик тадбирларни ташкиллаштириш;

жамиятдаги диний вазият, экстремизм ва терроризм ҳамда бошқа марказ фаолиятига тааллуқли бўлган мавзудаги маҳаллий ва халқаро конференция, форум ва семинарларни ўтказиш ва уларда доимий равишда иштирок этиш;

ижтимоий-диний ва таҳлилий билим, кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистондаги олий диний билим юртлари ҳамда ахборот-таҳлилий фаолият билан шуғулланувчи марказларда малака ошириш ўқув курсларида малака ошириш;

диний-маърифий соҳада ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаларининг муҳокамаларида иштирок этиш;

марказ фаолитида юзага келаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бевосита марказ директори ва унинг ўринбосарига таклифлар киритиб боради;

ахборот-таҳлилий ва статистик ҳисоботлар тайёрлаш;

Низом ва Қўмита фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг меъёрий қонун ҳужжатларига асосан бошқа вазифаларни амалга оширади.

IV. Марказ 1-тоифали мутахассисининг функционал мажбуриятлари