Содиқ Доноқулович Тошбоев
Қўмита раиси
Телефон : +998 (71) 239-42-84 (қабулхона)
Email: info@religions.uz
Приёмные дни : пайшанба 09:00 дан 11:00 гача

  

       Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний масалаларни ҳал қилишда ягона сиёсатни амалга оширишни таъминлайди;

  • давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш чораларини кўради;
  • давлат сиёсатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш таъминлайди;
  • давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш бўйича вазифаларни амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига кўра, виждон эркинлигига ва диний ташкилотлар фаолиятига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
  • республика доирасида ва чет элларда диний ташкилотлар ўртасида алоқалар ўрнатилишини ташкил қилиш бўйича ишларни амалга оширади;
  • қўмитанинг низоми ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан бошқа вазифаларни бажаради;
  • қўмита фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
  • раис ўринбосари ва бўлим бошлиқларининг ваколатларини, қўмита фаолиятининг алоҳида йўналишлари юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
  • зарурат бўлганда, қўмита марказий аппарати ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида тасдиқланган тузилмага ўзгартиришлар киритади ва штатлар жадвалини тасдиқлайди;
  • ўз ваколати доирасида қўмита тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва фармойишлар беради;
  •  қўмита марказий аппарат бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
  • қўмита марказий аппарати бўлим бошлиқлари ҳамда масъул ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

       Раис мазкур вазифаларни ўз ўринбосари, қўмита аппарати бўлим бошлиқлари ҳамда бошқа масъул ходимлар орқали амалга оширади.

Комилов Музаффар Муротович
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари
Телефон : 71-239-45-31
Email: info@religions.uz
Приёмные дни : 11:00 - 12:00

ууууу

Қўмитанинг диний-маърифий ташкилотлар ва диний соҳа ходимлари билан ишлаш бўлими, Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими, Конфессиялар билан ишлаш бўлими, Халқаро алоқалар бўлими ва Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими фаолиятини мувофиқлаштиради, уларда ишнинг самарали ташкил этилиши, меҳнат ва ижро интизомларига амал қилинишини назорат қилади;

умумий раҳбарлик қиладиган бўлимларнинг йиллик иш режаларини ҳамда уларнинг фаолияти бўйича чорак, йиллик ва бошқа ҳисоботларни кўриб чиқади;

бўлимларни кадрлар билан мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, хизмат бурчини ўтишдаги камчиликлари учун маъмурий чоралар кўриш, ишга қабул қилинадиган ходимлар номзодлари бўйича раисга таклифлар киритади;

раис топшириғига кўра, давлат идоралари ва жамоат ташкилотларида қўмита номидан иш юритади;

диний таълим муассасалари фаолиятининг белгиланган тартибда лицензияланиши, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил қилади, лицензиялар реестрининг юритилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг диний ўқув юртларида таълим олиш, малака ошириш ва тажриба алмашиш учун чет элларга юборишни, хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилишни, халқаро анжуманлар ўтказилишини ташкил этилишини назорат қилади ҳамда мувофиқлаштиради;

давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси
ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳамда давлат сиёсатида диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш ишларини ташкил этади;

аҳоли орасида конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради;

фуқароларнинг хорижий давлатларга ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратади;

қўмитада ижро ва меҳнат интизоми назоратини олиб боради;

фуқароларни қабул қилади ҳамда уларнинг ариза ва шикоятларини ҳал этиш юзасидан тегишли бўлимларга топшириқлар беради;

фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларнинг бут сақланишига масъулдир.

Дилшод Мухитдинович Эшнаев
Раис ўринбосари - Марказ директори
Телефон : +998 71 239-24-86
Email: info@religions.uz
Приёмные дни : Чоршанба - Жума

       Қўмитанинг Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази, Диншунослик экспертизаси бўлими ва Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бўлими фаолиятини мувофиқлаштиради, уларда ишнинг самарали ташкил этилиши, меҳнат ва ижро интизомларига амал қилинишини назорат қилади;

  • умумий раҳбарлик қиладиган марказ ва бўлимларнинг йиллик иш режаларини ҳамда уларнинг фаолияти бўйича чорак, йиллик ва бошқа ҳисоботларни кўриб чиқади;
  • Марказ ва бўлимларни кадрлар билан мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, хизмат бурчини ўташдаги камчиликлари учун маъмурий чоралар кўриш, ишга қабул қилинадиган ходимлар номзодлари бўйича раисга таклифлар киритади;
  • жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олишга қаратилган чораларни кўриш, шунингдек, ушбу жараёнларда диний-маърифий соҳа вакилларининг иштирокини таъминлаш чораларини кўради;
  • республикада чиқариладиган ёки чет эллардан келтириладиган диний тусдаги маҳсулотларни (матбуот ва электрон нашрларни, аудио, видео кассеталарни, СD, DVD ва бошқа электрон ташувчиларни, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган диний материалларни) экспертизадан ўтказиш фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • жойлардаги оммавий ахборот воситалари, расмий диний ташкилотлар билан биргаликда ноқонуний диний оқим ва гуруҳларнинг фаолияти, диннинг террорчилик, экстремизм ва бошқа жиноий кўринишларга зид эканлиги ҳақида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этади;
  • ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини жамиятга қайта ижтимоийлашувини самарали ташкил этади;
  • раис топшириғига кўра, давлат идоралари ва жамоат ташкилотларида қўмита номидан иш юритади;
  • қўмитада ижро ва меҳнат интизоми назоратини олиб боради;
  • фуқароларни қабул қилади ҳамда уларнинг ариза ва шикоятларини ҳал этиш юзасидан тегишли бўлимларга топшириқлар беради;

фойдаланиш учун ўзига топширилган мебель, хона жиҳозлари, ташкилий ва маиший техникадан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларнинг бут сақланишига масъулдир.

Дилбар Муҳаммедхоновна Ғуломова
Раис ўринбосари
Телефон : +99871 239-24-69
Email: info@religions.uz
Приёмные дни : Сешанба

       Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими фаолиятига раҳбарлик қилади ва мувофиқлаштириш;

  • хотин-қизлар билан ишлаш бўлими чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилишини ташкил этади ҳамда бажарилишини назорат қилиш;
  • хотин-қизлар орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўмита олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш;
  • маҳаллалардаги ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва барқарорлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасидаги турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тизимли ишларни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш;
  • отинойилар фаолиятини қонун ҳужжатларига асосан ташкил этишга кўмаклашиш;
  • отинойилар билан ишлаш йўналишида аниқ вазифалар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;
  • тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ёт ғоялардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ манзилли ишларни ташкил этиш;
  • отинойилар учун тавсия мазмунидаги услубий ва амалий қўлланмалар ишлаб чиқилишига ҳамда чоп этилишига раҳбарлик қилиш;
  • хотин-қизларнинг диний-маърифий савиясини ошириш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш чора-тадбирларини белгилаш;
  • жойлардаги отинойилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатиш;
  • отинойиларнинг мунтазам равишда малака оширишини ташкил этиш, бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда иш олиб бориш;
  • турли салбий ҳолатлар кузатилаётган оилалар, диний ақидапарастлик, ёт ғоялар таъсирига тушган оилалар билан якка тартибда иш олиб борилишини ташкил қилиш.