Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири доктор Солиҳ Бентин таклифига асосан “Ҳаж – 2020” мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонида бўлиб турибди.
Бугун, 20 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва делегация аъзолари Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари билан Абдулфаттоҳ бин Сулаймон учрашув ўтказдилар.

Мулоқотда “Ҳаж – 2020” мавсуми юзасидан имзоланиши лозим бўлган шартнома шартлари ўзаро муҳокама қилиниб, ишчи гуруҳининг йиғилиши ҳам ўтказилди. Ушбу учрашувда шартноманинг бандлари муҳокама қилинди. Шунингдек, мазкур учрашувда томонлар ҳаж мавсумини намунали, тартибли ва энг юқори даражада ўтказиш масалаларини келишиб олишди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати