Жорий йилнинг 31 май куни Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё ва Жиззах вилояти зиёратчилари Мадина шаҳрига соғ-саломат етиб келдилар. Уларга 1 та шифокор ва 4 та ишчи гуруҳи ҳамроҳлик қилдилар.

Юртимиздан келган зиёратчиларни Мадина аэропортида Ҳаж ва умра масалалари бўйича атташе ҳамда «ал-Ҳидоя» ширкати вакиллари тантанали кутиб олдилар.

Шу куннинг ўзида зиёратчиларимиз “Масжиди Набавий”дан 100-150 метр масофада жойлашган “Мааса ал-Бустон” меҳмонхонасига жойлашдилар. Меҳмонхонада зиёратчиларимизга сахарлик ва ифторлик қилишлари учун ошхона ҳамда уларнинг соғлиқларини доимий назорат қилиш мақсадида минишифохоналар фаолияти ташкил этилган.

Барча зиёратчилар соғ-саломат ўз ибодатларини давом эттиришмокда.

Ахборот хизмати