Жорий йилнинг 16 май куни Ўзбекистон бўйлаб мингга яқин масжидларда Рамазон ойининг биринчи кечаси, биринчи таровеҳ намози ҳамда хатми-Қуръон тадбирлари бошланди.

Қувонарлиси шундаки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрель куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш жараёнида Юқори Себзор маҳалласида бўлиб, Имом ат-Термизий жомеъ масжидини қайта қуриш юзасидан кўрсатмалар берган эди.

“Имом ат-Термизий” масжидида ўтказилган таровеҳ номозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этиб, муборак Рамазон ойи билан йиғилганларни муборакбод этди.

Таровеҳ намози ўқиб бўлингач, муфтий бошчилигида намозхонлар юртга тинчлик, фаровонлик, кексаларга умр тилаб, дуо қилишди.

Элатиб ўтамиз, бу йил Тошкент шаҳридаги 120 масжиддан 112 тасида Қуръони Карим хатм қилинади.

Ахборот хизмати