2018 йилнинг 14 март куни Буюк Британиянинг Кембридж университети қошидаги Кембридж Марказий Осиё Форуми етакчи мутахассиси Ширин Акинер Дин ишлари бўйича қўмита раиси томонидан қабул қилинди.

Қўмита раиси Ширин Акинерга Ўзбекистонда сўнгги йилларда дин соҳасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва эришилаётган ютуқлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Ширин Акинер Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан ислом тадқиқотлари, Ўзбекистонни ривожлантириш 5 та устувор йўналишида давлат раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббусларига алоҳида тўхталиб ўтди ва ушбу эзгу ишлар Ўзбекистон тараққиётига улкан ҳисса қўшишини маълум қилди.

Охирги йилларда Ўзбекистонда мисли кўрилмаган ўзгаришлар бўлаётгани, хусусан, дин соҳасида ҳам улкан ютуқларга эришилаётганини бутун жахон афкор оммаси илиқ кутиб олаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистонда туризм соҳасига кенг йўл очиб берилаётгани, бир қанча давлатлар билан визасиз тизимнинг жорий қилингани, хоссатан, Ўзбекистонни бутун дунёга танитган улуғ алломалар қадамжоларини тарғиб қилиш мақсадида зиёрат туризмига урғу берилаётгани ҳам мамлакатнинг маънавий меросини дунёга танитишга туртки бўлаётганини айтиб ўтди.

Ш.Акинер Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини, Ўзбекистондаги зиёрат туризми соҳасини хорижий жамоатчиликка тарғиб қилишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.

Дин ишлари бўйича қўмита

Ахборот хизмати