Бугунги кунда республика бўйича 2 131 та масжид фаолият юритмоқда, 2023 йилда 13 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди, 82 та масжидда тубдан қайта қуриш ҳамда 43 та масжидда таъмирлаш ишлари якунланди.

Айни пайтда республикамизда 197 та ноисломий диний ташкилот фаолият юритмоқда. 2023 йилда Ангрен шаҳрида католик черкови давлат рўйхатидан ўтказилди.

Конфессиялар вакилларининг 50 дан ортиқ республика ва халқаро тадбирларда иштироки таъминланди. Шунингдек, уларга 14 та диний байрамларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳисобот даврида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда тизим ташкилотлари вакиллари, ўзбекистонлик исломшунос олимлар ва тадқиқотчиларнинг 424 та диний-маърифий соҳага оид халқаро тадбирлардаги иштироки таъминланди.

Дин ишлари бўйича қўмита билан Бирлашган Араб Амирликларининг Экстремизм ва зўравон экстремизмга қарши курашиш бўйича “Ҳидоя” ҳамда Қатар давлатининг “Доҳа динлараро мулоқот” халқаро марказлари ўртасида ҳамкорликка оид Англашув меморандумлари имзоланди.

2023 йилги Ҳаж мавсуми ва Умра зиёрати юқори савияда ташкил этилди. Хусусан, 15 150 нафар зиёратчи Ҳаж амалини, 43 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалини адо этди.

Буюк алломаларимиз бой илмий меросини кенг тарғиб қилиш ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида 24 та альбом-проспект, китоб, рисола, брошюра ва флаерлар чоп этилди.

2023 йил давомида соҳа ходимлари томонидан интернет сайтларда 171 538 та, босма нашрларда 2 216 та, радиода 2253 та ва телевидениеда 3 557 та чиқиш қилинди.

Шунингдек, 2023 йилда Қўмитага келиб тушган 1 716 та мурожаатдан 1 135 тасига ҳуқуқий маълумот берилди, 396 таси ижобий ҳал қилинди, 132 таси (диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларда кўрсатилган камчиликлар сабаб) рад этилди, 53 та мурожаат тегишлилиги бўйича ваколатли давлат органларига йўналтирилди, 18 таси бўйича ўрганиш жараёни давом этмоқда.

 

10.01.2024.