ЯНВАРЬ - ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК ОЙЛИГИ!

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасида "Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги" эълон қилинади.

Январь ойи давомида Қўмитанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига диний-маърифий соҳага оид ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган видеоролик, инфографика, мақола ҳамда мавзуга алоқадор янгиликлар бериб борилади.

Бир ой давомида, ҳар куни, "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг биттадан моддаси тақдим этиб борилади.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

 

03.01.2024