ҚУТЛОВ

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва меҳнат жамоаси Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори Нурислом Тухлиевни Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси бўлганлиги билан табриклайди.

Ҳозирги пайтда проф. Н.Тўхлиев миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири сифатида умумий ва зиёрат туризмини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда. Унинг бевосита раҳбарлигида қатор фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилди, Ўзбекистонда илк бор “E-ziyorattourism” ноёб электрон интеграциялашган платформаси яратилиб, бугунги кунда нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам фойдаланилмоқда.

Н.Тўхлиевнинг илмий-педагогик фаолияти мамлакатимиз раҳбарияти томонидан алоҳида эътироф этилиб «Фидокорона хизматлари учун» ордени (2022) билан тақдирланган, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони (1997) берилган. 

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

 

25.12.2023.