Президент топшириғи ижроси: Термизий алломалар илмий меросини чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида “Ал Ҳаким Ат-Термизий” мажамуасини зиёрат қилиш чоғида Термизий алломалар илмий меросини чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари белгилаб берилган эди.

Бугун, 25 ноябрь куни вилоят ҳокими бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда мутасаддилар ҳамда диний соҳа вакилларига ҳудудларда маънавий муҳит барқарорлигини  таъминлаш, ёшларни аждодларимиз мероси асосида ватанпарвар, фидоий қилиб тарбиялашда “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

25.11.2023.