Бишкекда конфессиялараро тотувликка бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Бугун, 23 ноябрь куни Бишкек шаҳридаги «Ала-Арча» давлат қароргоҳида «Қирғизистон – конфессиялараро тинчлик ва тотувлик мамлакати» V халқаро конференцияси ўз ишини бошлади.

Мазкур конференцияда Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг дин ишлари бўйича тегишли идора масъуллари, уламолар ҳамда турли конфессия  вакиллари иштирок этмоқда.

Конференция муҳокамалар ва савол-жавоб форматида «Дин ва давлат», «Дин ва иқтисод», «Дин ва жамият» каби сессияларда давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

23.11.2023.