Халқаро илмий конференция бўлиб ўтмоқда

Бугун, 23 ноябрь куни Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказида “Имом Бухорий, Доримий ва Термизий: муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

Конференция очилиш маросимида сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда илм-фанни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди ҳамда конференция иштирокчиларига муваффақиятлар тиланди.

Халқаро илмий конференция 2 та шуъбага бўлинган ҳолда иш олиб бормоқда ҳамда унда “Ҳанафий усулида ҳадис истилоҳлари – Косоний мисолида”, “Халқаро илмий–тадқиқот марказлари муштарак мақсад йўлида”, “Имом Доримий ва Имом Буҳорий ўртасидаги илмий алоқалар”, “Имом Мотуридий “Таъвилот-ул Қуръон” асарида ҳадислардан фойдаланиш услублари” каби долзарб мавзуларда чиқишлар қилинмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

23.11.2023.