Бағрикенглик ҳафталиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Динлараро мулоқот ва бағрикенглик – жамият барқарорлиги омили» мавзусида ўтказилган халқаро онлайн семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинар Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Малайзия ислом илмлари университети ҳамда Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Қозоқ-турк халқаро университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинарда «Туркия Республикасида диний бағрикенглик маданиятининг акс этиши», «Малайзия федерациясида мусулмон-христиан муносабатлари», «Динлараро бағрикенгликни таъминлашда диншуносликни ўқитишнинг аҳамияти» ҳамда «Қозоғистон Республикасида замонавий диншунос кадрларни тайёрлаш масалалари» мавзусида маърузалар тингланди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати