"Давлат байроғи — миллат ифтихори" мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Дин ишлари бўйича қўмитада 18 Ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинган кун муносабати билан "Давлат байроғи — миллат ифтихори" шиори остида  байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов табрик нутқи билан очиб берди. 

Шундан сўнг, меҳмон сифатида таклиф этилган Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти Ш.Акмалов томонидан давлатимиз байроғининг тарихи, шаклланиш босқичлари, аҳамияти ва ўзига хослиги каби мавзуларда фикрлар билдирилди.

Қўмита раисининг  ўринбосари Д.Ғуломова томонидан ҳам байроғимиз юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, ободлик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, қут-барака ва келажакка бўлган мустаҳкам ишонч рамзи сифатида қалбимизга туганмас ифтихор бағишлаши хусусида сўз юритилди.

Байрам тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

17.11.2023.