"Бағрикенглик ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

Бугун, 13 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғида турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари иштирокида Мустақиллик монументига гулчамбар қўйиш тадбири бўлиб ўтди.

Шу куни, тушдан кейин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Янги Ўзбекистон китоб ва кутубхонадан бошланади” номли китоблар кўргазмаси ва “Ўзбекистондадир бахтим, толеим” жамоа тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, таржимонлар, адабиёт ихлосмандлари, ёшлар, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

13.11.2023.