Фарғона вилоятида тарғибот тадбирлари давом этмоқда 

Аввал хабар берганимиздек,  "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари кенг кўламда ўтказиб келинмоқда.

Куни кеча Дин ишлари бўйича қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан шу мазмундаги тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан  мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ёш авлодни турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, экстремизм, терроризм ва миссионерлик каби хатарлардан огоҳ бўлиш хусусида фикрлар билдирилди.

Учрашув сўнгида иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси томонидан “Биз ёшлар терроризм ва экстремизмга қаршимиз” шиори остида тайёрланган фотокўргазмани кўздан кечирдилар.

Ушбу йўналишдаги тадбирлар Республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

03.11.2023.