Сурхондарё вилоятида тарғибот тадбирлари давом этмоқда 

Аввал хабар берганимиздек,  Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан    "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари кенг кўламда ўтказиб келинмоқда.

Куни кеча Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан шу мазмундаги тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Мазкур учрашувларда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, иқтисодиёт соҳаси вакиллари, тадбиркор, сотувчи, хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари ва ўқувчи ёшларнинг ота-оналари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди. 

Учрашувлар давомида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолида, айниқса ёшларда радикализм, диний мутаассиблик, турли ёт ғоялар ва  таҳдидларга нисбатан иммунитет ҳосил қилиши лозимлиги юзасидан фикрлар билдирилди.

Ушбу йўналишдаги тадбирлар Республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

26.10.2023.