"Тил - миллат кўзгуси" мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Дин ишлари бўйича қўмитада Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллиги муносабати билан"Тил - миллат кўзгуси" шиори остида  байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Қўмита раисининг ўринбосари Д.Ғуломова табрик нутқи билан очиб берди. 

Шундан сўнг, меҳмон сифатида таклиф этилган Филология фанлари бўйича фалсафа доктори З.Муқимова ва Н.Ахмедовалар томонидан буюк қадриятимиз, қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимизнинг миллий ўзлиги ва мустақил давлатимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлигимиз эканлигини хусусида фикрлар билдирилди.

Байрам тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

21.10.2023.