Маънавий-маърифий тадбирлар Республикамиз бўйлаб давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек,  Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан    "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари кенг кўламда ўтказиб келинмоқда.

Мазкур тадбирларда бугунги кунда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар хусусида фикрлар билдирилди.

Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. 

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

07.10.2023.