Глобаллашув жараёнида исломни тушуниш муаммолари

 Башарият тамаддунининг бугунги босқичини глобаллашув жараёнисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Глобаллашувнинг илм-фан ривожи, ахборот алмашинувидаги ўрнини бирор восита билан қиёслаб бўлмайди. 

 Шу боис, сўнгги йилларда юртимизда турли соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

 Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўтказилган «Глобаллашув жараёнида исломни тушуниш муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ана шу мақсад йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.

Давра суҳбатида бугунги глобаллашув ҳамда тезкор ахборот алмашинуви даврида ёшлар маънавиятини турли таҳдидлардан асраш, халқаро майдонда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг асл моҳиятини очиб бериш заруратига эътибор қаратилди.

 Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

27.09.2023.