Давлат ва дин муносабатлари
Давлат ва дин муносабатлари
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Самарқанд вилоятида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабида “Давлат ва дин муносабатлари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирларда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов иштирок этди ҳамда вилоятдаги имом-хатиблар, Ҳадис илми мактаби жамоаси ва талабалари билан мулоқот қилди.
Мулоқотда давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқи ва унда кўтарилган масалалар юзасидан сўз борди.
Ушбу учрашувлар фаол савол-жавоб шаклида бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олди.
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
23.09.2023.