Сурхондарё вилоятида тарғибот тадбирлари ташкил этилди 

Куни кеча Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Термиз давлат университетида  талабалар иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди.

Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди. 

Учрашув якунида  “Меҳр-1” доирасида олиб келинган аёл тақдирига асосланган “Аёл қисмати” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. 

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

16.09.2023