Хоразм вилоятида тарғибот тадбирлари ташкил этилди 

Жорий йилнинг 14-сентябрь куни Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали ва Урганч Давлат Университетида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Мазкур учрашувларда бугунги таҳликали замонда ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, Ватанга бўлган меҳр-мухаббат, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси, интернет ва уяли алоқа воситаларидан тўғри фойдаланиш маданияти борасидаги муҳим мавзулар хусусида сўз юритилди.

Учрашув якунида тўғри йўлдан адашганлар қисматини ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди. 

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

15.09.2023.