Байрам муборак, азиз юртдошлар!

Янгиланиш, ривожланиш ва тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган Ўзбекистонимиз жаҳон ҳамжамиятининг эътибори ва юксак эътирофига сазовор бўлмоқда.

Шубҳасиз, мустақиллик йилларида юртимизда инсон манфаатлари, қадр-қиммати тикланиб, миллатларо тотувлик, диний бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик ришталари мустаҳкамланиб бормоқда.

Ўзбекистонимиз ўтган давр мобайнида халқимизнинг тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлида машаққатли ва залворли йўлни босиб ўтди. Шу билан бирга, ҳали олдимизда улкан ва масъулиятли режалар, улуғвор мақсадлар турибди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг аҳил жамоаси жонажон халқимизни Мустақиллигимизнинг 32 йиллик шодиёнаси билан самимий табриклайди.

Юртдошларимизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, фаровон ҳаёт тилаймиз. Зеро, бу йилги байрам тадбирлари бош шиори ҳам ўзида ана шу эзгу мақсад ва тилакларни мужассам этган:  “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!”

Мустақиллик байрами  барчамизга муборак бўлсин!

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

01.09.2023