Мустақиллик кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Бугун, 30 август куни Қўмитада “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов табрик нутқи билан очиб берди. 

Шундан сўнг, меҳмон сифатида таклиф этилган Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси, PhD С.Саиджалолов томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида сўз юритилди.

Байрам тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Гўзал ва бетакрор юртимиз ҳамиша тинч ва фаровон бўлсин!

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

30.08.2023