Ромитан туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Маънавий-маърифий учрашувлар Ромитан туманида жойлашган “Шердор” ва “Нурафшон” тантаналар саройида, Ромитан деҳқон бозори ва маҳаллаларда бўлиб ўтмоқда. 

Мазкур учрашувларда соғлиқни сақлаш, иқтисодий ва коммунал соҳа вакиллари, МФЙ раислари, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар етакчилари, уюшмаган ёшлар ва бошқа соҳа вакиллари билан суҳбатлар  ташкил қилинмоқда.

Учрашувлар давомида бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бўлган - ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоблари, маънавий таҳдидларга қарши иммунитет ҳосил қилиш ҳамда бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилиш кабилар юзасидан фаол савол-жавоб шаклидаги суҳбатлар бўлиб ўтди.

Учрашув якунида тўғри йўлдан адашганлар қисматини ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди. 

“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

25.08.2023