Вобкент туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Маънавий-маърифий учрашувлар Вобкент туманида жойлашган «Осиё» тантаналар саройида, бозор ва маҳаллаларда бўлиб ўтмоқда. 

Сўзга чиққанлар томонидан хатарли таҳдидлардан сақланишнинг ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликнинг энг олий намунаси илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Самимий руҳда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотлар сўнгида иштирокчилар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Тадбирлар давомида иштирокчиларга тинчликни қадрига етиш мавзусидаги ҳужжатли фильм намойиш этилмоқда.

“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.