Бош имом-хатибларга малака ошириш ўқувлари бошланди 

Бугун, 22 август куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туман-шаҳар бош имом-хатиблари учун малака ошириш ўқувлари бошланди.

Илк машғулотларда Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов  ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ сўзлади.

Сўзга чиққанлар мазкур малака ошириш ўқувларидан кўзланган мақсад мамлакатимизнинг янги тараққиёт даврида диний соҳа ходимлари олдида турган диний-маърифий ишларни янада жадаллаштириш, ёшларни ҳар томонлама етук шахс сифатида тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашга қаратилган тарғиботларни кенг кўламда ташкил этиш, айниқса, бош имом-хатибларнинг фуқаролар билан ишлаш, масжидлар ишини юритиш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлам вакилларини жамиятга қайтариш билан боғлиқ фаолиятларини самарали олиб бориш эканини алоҳида қайд этдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати