Ғиждувон туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Маънавий-маърифий учрашувлар “Хўжаи жаҳон савдо комплекси”да,  Нодирабегим МФЙда жойлашган «Гулистонобод» тантаналар саройида, бозор ва маҳаллаларда бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу тадбирларда мутахассислар томонидан диний соҳада кечаётган тенденцияларнинг моҳиятини тўғри тушуниш, турли оқим ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, маърифатли миллатни камол топтириш, билим, тафаккур ва ақл кучига суянадиган ёш авлодини тарбиялашда  ҳар биримиз масъул эканлигимизни англашимиз зарурлиги тўғрисида фикрлар билдирилди. 

“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати