Самарқанд гарнизонида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Учрашувда юртга садоқат, фидоийлик, бағрикенглик ғоялари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ҳар бир инсон лоқайдлик, бепарволик каби иллатларга қарши ўзида иммунитет ҳосил қилиши кераклиги ҳамда бугунги кунда долзарб аҳамият касб этаётган жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ғоялари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашув якунида тўғри йўлдан адашганлар қисматини ҳикоя қилувчи ва “Меҳр” операцияси ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати