Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Куннинг иккинчи қисмида маънавий-маърифий тадбирлар Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида, Бухоро давлат университетида, шунингдек, маҳаллаларда давом этди.

 Мазкур тадбирларда ёт ғоялар таъсирига берилмаслик, айниқса, ижтимоий тармоқлар имкониятидан оқилона фойдаланиш, унда айрим динни ниқоб қилиб олган кимсалар томонидан тарғиб этилаётган мазҳабсизлик, радикализм ва бошқа экстремистик ғоялардан ўзимизни ва фарзандларимизни ҳимоялаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш, оиладаги низоларнинг бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб, эр-хотин, қайнона-келин ва бошқа қариндошчилик муносабатларида соғлом муҳитни шакллантириш, жаҳолат қурбони бўлаётган ёшларни тўғри йўлга бошлаш каби ғоялар илгари сурилди.

Ушбу йўналишдаги тадбирлар Бухоро вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати