Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Бухоро вилояти бўйлаб кенг қамровда бўлиб ўтмоқда

Хабар қилганимиздек, Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва бошқа бир қанча масъул ташкилот вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбирларда давлат идоралари, корхона ва ташкилот раҳбар-ходимлари, маҳаллалар бешлиги, соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари, мактабгача ва умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этди.  

Шунингдек, бозор ва маҳалла фуқаролар йиғинларида, хотин-қизлари ўртасида ҳамда  умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида  ташкил этилган тадбирлар давра суҳбати шаклида бўлиб ўтди. 

Ушбу учрашувларда мутахассислар томонидан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жиноятчиликни олдини олиш, инсонларда дахлдорлик ҳиссини юксалтириш, ёшларни турли ғоявий  таҳдидлардан асраш, аёлнинг оила ва фарзанд тарбиясидаги ўрнини мустаҳкамлаш, маърифатли миллат тарбиялашда ота-онанинг роли каби қатор мавзуларга тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, мазкур тадбирлар доирасида Республика бўйича барча вилоятларда фаолият юритиб келаётган 219 та туман, шаҳар бош имом-хатиблари ҳам малака ошириш ўқувларига жалб этилган.

“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати