Бухоро вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди

"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида бўлиб ўтаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари юртимиз бўйлаб кенг қамровда олиб борилмоқда.

Бугун, 21 август кунидан бошлаб Республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилояти бўйлаб корхона - ташкилотларда, маҳалла ва бозорларда, шунингдек,  мактаб ўқувчиларининг ота-оналари, уюшмаган ёшлар ҳамда хотин-қизлар билан тарғибот тадбирлари ташкил этилади. 

Мазкур йўналишдаги тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати