Маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда

Ушбу йўналишдаги тадбирлар жорий йилнинг 14-15 август кунлари Сергели ҳамда Яшнобод туманларида бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирларда мутахассислар томонидан фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга карши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётганлиги, айниқса, ёшларнинг бундай вазиятда мустақил фикрлаб, юксак маънавиятли, миллий кадриятларга содиқ, дунёқараши кенг, иродаси мустаҳкам, сабр–бардошли, ошкора ва яширин кўринишдаги маънавий таҳдидларга доим тайёр турадиган, замон билан ҳамнафас қадам ташлайдиган етук шахс сифатида вояга етишлари муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбирлар савол-жавоб кўринишида, жонли мулоқот шаклида бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу йўналишдаги тадбирлар Тошкент шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати