Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти энг яхшилардан деб баҳоланди

Жорий йилнинг 11 августида Адлия вазирлигида “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва мазкур жараёнларнинг мониторинги натижалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда вазирлик ва идораларнинг вакиллари, оммавий ахборот воситалари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирокида 2023 йилнинг 1-ярим йиллик даврида жамиятда ҳуқуқий онг 
ва маданиятни юксалтиришга доир амалга оширилган лойиҳалар ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг мазкур йўналишдаги фаолияти мониторинги натижалари муҳокама қилинди.

Фаолиятни баҳолаш натижаларига кўра қўмиталар орасида Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти энг яхшилардан деб баҳоланди ҳамда 2-даражали диплом билан тақдирланди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати