Дин ишлари бўйича қўмитанинг жорий йил ўтган давридаги фаолияти таҳлилига бағишланган бирифинг 

АОКАда Қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг 51 та асари халқчил таржима қилинди. Ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, бағрикенглик маданиятини ривожлантиришга қаратилган 210 та илмий мақола, 4 номдаги даврий илмий журнал нашр этилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 3 минг 115 нафар диний соҳа ходимлари ҳамда манфаатдор идоралар мутахассисларининг малакаси оширилди.

Халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, исломшунос олимлар ва тадқиқотчиларнинг диний-маърифий соҳаларга оид Туркия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Саудия Арабистони, Миср, Малайзия, Индонезия, Сингапур, Афғонистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатларининг турдош ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган
52 та тадбирда оффлайн ва онлайн иштироки таъминланди.

Мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида фуқаро-ларимиз учун Ҳаж ва Умра  зиёратлари юқори савияда ташкил этилиб, 15 150 нафар зиёратчи Ҳаж амалини, 
34 мингдан
ортиқ зиёратчи Умра амалини адо этди. 

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳудудларда 6 та янги диний ташкилот ўз фаолиятини бошлади. Шунингдек, 7 та диний ташкилотда тубдан қайта қуриш, 18 тасида таъмирлаш ишлари якунланди, 250 та бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Маълумот учун: Бугунги кунда Республика бўйича жами 2125 та масжид ва 197 та ноисломий диний ташкилот фаолият олиб бормоқда.

Қайд этиш керак-ки, ҳисобот даврида ноисломий диний конфессиялар раҳбарлари ва вакилларининг 10 та турли халқаро ва 7 та маҳаллий тадбирдаги иштироки таъминланди. Уларнинг диний байрам, тадбир ва маросимларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида
34 та давлат ва жамоат ташкилотларида 11 822 нафар,
20 та давлат ва нодавлат олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида 21 180 нафар ўқувчи, талаба, профессор-ўқитувчи ва ходимлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди. 20 мингдан зиёд уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.  

Ушбу йўналишдаги тадбирларда Республика бўйлаб
9 000 дан ортиқ маҳаллаларда 500 000 дан зиёд аҳоли билан диний-маърифий суҳбатлар олиб борилди.

Жамиятда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликка салбий таъсир кўрсатувчи, диний зўравонлик ва бошбош-доқликка чорлайдиган ғоялар ва қарашлар тарқалишига хизмат қилувчи 2 мингдан ортиқ материалларнинг юртимизга кириб келиши олди олинди.

Республикадаги диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган  ислоҳотларни нохолис талқин этиш, уламоларни обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатларга қарши мафкуравий курашни тизимли ташкил этиш мақсадида диний-маърифий сайтларда 4 125 та (видео, аудио, мақола ва инфографика кўринишидаги) материал эълон қилинди.

Ушбу давр мобайнида Қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан 1 277 та мурожаат келиб тушган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мурожаатлар сони  250 тага камайган.

Қўмитага келиб тушган мурожаатларнинг 856 тасига ҳуқуқий маълумот берилди, 280 таси ижобий ҳал қилинди,
83 таси (диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларда кўрсатилган камчиликлар сабаб) рад этилди,
34 та мурожаат жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги Қонуннинг 25-моддасига асосан тегишлилиги бўйича ваколатли давлат органларига йўналтирилди, 24 таси бўйича ўрганиш жараёни давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита томонидан юқорида қайд этилган йўналишлардаги фаолият тизимли тарзда давом эттирилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати