Навоий вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 9 август куни Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, ҳарбий қисм шахсий таркиби ва харбий хизматчилари иштирокида “Экстремизм ва терроризм каби иллатларга каршимиз” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар, қолаверса,  интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди. 

Шунингдек, бугунги глобаллашув даврида турли мафкуравий таҳдидларни олдини олиш ва уларга қарши курашиш масалалари бўйича сўз юритилиб, ушбу жараёнларда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш муҳимлиги таъкидланди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати