Фарғона вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. 

Шундай тадбирлардан бири “Фарғона Азот” МЧЖда бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар хатарли таҳдидлардан сақланишнинг ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликнинг энг олий намунаси илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқот сўнгида иштирокчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, халқимиз, хусусан, ёшларимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлида бир тану бир жон бўлиб хизмат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати