Мирзо Улуғбек туманида “Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

Жорий йилнинг 7-8 август кунлари туманда  маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилди. 

Мазкур тадбирларда мактаб ўқувчиларининг ота-оналари, уюшмаган ёшлар, савдогар ва тадбиркорлар иштирок этдилар. 

Тарғиботчи хотин-қизлар томонидан тумандаги Авайхон, Минглола, Оққўрғон, Мунавварқори ва бошқа МФЙларда суҳбатлар ҳамда психологик тренинглар ўтказилди.

Ушбу йўналишдаги тадбирлар Тошкент шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати