Юнусобод туманида “Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

Тадбирда тинчлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ислом динининг мазмун моҳияти, эзгулик ва инсонийлик фазилатлари, ўзбек миллий қадриятлари ҳамда ёш авлодни миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳақидаги маърузалар тингланди.

Алоҳида айтиш мумкинки, мазкур йўналишдаги тадбирларнинг хотин-қизлар ўртасида ҳам бўлиб ўтаётгани ва уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилаётгани ушбу учрашувларнинг аҳамиятини янада оширмоқда.

Маънавий-маърифий тадбирлар Тошкент шаҳри бўйлаб давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати