Малака ошириш тингловчилари учун маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўмондонлик таркиби офицерлари учун “Ҳарбий хизматчиларда бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш асослари” йўналишида малака ошириш ўқувлари давом этмоқда. 

Дарс машғулотларидан сўнг тингловчиларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. 

Мазкур тадбирлар режасига мувофиқ, тингловчилар Ўзбекистон халқаро ислом академияси Манбалар хазинаси фаолияти ҳамда у ерда сақланаётган нодир қўлёзма ва тошбосма асарлар билан таништирилди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати