Жорий йилнинг 4 июль оқшомида Жидда-Тошкент йўналиши бўйлаб йўлга чиққан дастлабки гуруҳ ҳожиларимиз:Тошкент шаҳрининг 1, 2, 3, 4-гуруҳлари Она Ватанимизга эсон-омон етиб келдилар. 

 Ҳожиларимизни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари кутиб олдилар.

 Ҳожиларимиз ўзлари учун ажратилган махсус автобусларга ўтириб, яқинлари кутиб турган манзил — «Новза» масжиди томон йўл олдилар ва катта хурсандчилик билан кутиб олиндилар. 

 Эслатиб ўтамиз, юртдошларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар. 

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати