Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлган Президент маслаҳатчиси М.Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси С. Тошбоев Макка шаҳридаги “Рошидия”, “Аброж Дана”, “Лаба Дарна” ва “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналаридаги юртимиз зиёратчилари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

 Шунингдек, соҳа раҳбарлари зиёратчиларимиз билан учрашиб, уларга кўрсатилаётган хизматлар ҳамда яратиб берилган шароитлар борасидаги фикр-мулоҳазаларини тинглади. Юртдошларимиз ўзаро мулоқотларда мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилгани, барча имкониятлар муҳайё қилинганини якдил эътироф этдилар. Қолаверса, улар ҳаж ибодатларини адо этиш чоғида ҳар қадамда давлатимизнинг меҳр ва эътиборини, кўмагини дилдан ҳис этаётганликларини изҳор этдилар...